Британия Украинага айни миқдорда ёки ундан ҳам кўпроқ ёрдам беришда давом этади

Британия Украинага айни миқдорда ёки ундан ҳам кўпроқ ёрдам беришда давом этади

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак келаси йили Лондон Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этишини эълон қилмоқчи. Бу ҳеч бўлмаганда ҳозиргидек ҳажмда ёки эхтимол бундан ҳам кўпроқ бўлади.

Бу ҳақда Reuters бош вазирнинг душанба куни чиқиши керак бўлган нутқи лойиҳаси билан танишиб чиқиб хабар бермоқда.

Сунак рақобатчи кучларга қарши "чиройли сўзлар билан эмас, балки кучли прагматизм билан" рақобатлашиш ниятида эканлигини таъкидлаган.

Ҳарбий ёрдам борасида Британия Киевнинг энг саховатли иттифоқчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Қўллаб-қувватлаш даражасига Британиянинг молиявий инқирозни бошдан кечираётгани ва сўнгги ойларда Даунинг-стритдаги қароргоҳда учта вазирнинг алмашгани таъсир қилмади.

Борис Жонсоннинг шов-шувли истеъфосидан сўнг ҳукуматни бошқарган Лиз Трасс 50 кун ҳам бош вазир курсисида қолмади ва икки ой аввал партиявий сайловларда мағлуб бўлиб, Риши Сунакга ўз ўрнини бўшатиб берганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!