Британия спецнази яна Киевда Украина ҳарбийларини тайёрлашни бошлади

Британия спецнази яна Киевда Украина ҳарбийларини тайёрлашни бошлади

Бу ҳақда The Times нашри хабар қилди.

Украина қўшинлари зобитлари маълум қилишича, ўтган ҳафтада Буюк Британия Махсус ҳаво хизмати (SAS) инструкторлари раҳбарлигида ҳарбий машғулотлар ўтказилди.

“Британия инструкторлари NLAW танкга қарши ракеталардан фойдаланишни ўргатиш учун келишди”, - деди Оболонский туманидаги батальон капитани Юрий Мироненко.

Бундан аввал АҚШ штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Марк Милли Украинага 60 минг танкга қарши ва 25 минг зенит тизимларини юборганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!