Британия разведкаси: Россия Донбассга захираларни юборишга ҳаракат қилади

Британия разведкаси: Россия Донбассга захираларни юборишга ҳаракат қилади

Британия ҳарбий разведкаси Украинадаги эрталабки вазиятни сарҳисоб қилган ҳолда, рус қўшинлари фаол ўққа тутишни давом эттираётгани ва шимолда Изюм ҳамда жанубда Попасная орқали Северодонецк ҳудудини ўраб олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар беради.

“Россия Донбассга кўп сонли захира бўлинмаларини жўнатишга ҳозирлик кўраётгани жуда катта эҳтимол”, — деди Британия ҳарбийлари.

Ҳисоботда, шунингдек, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк Халқ Республикаси фронтда 2128 киши ҳалок бўлган, 8900 га яқин киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!