Британия қироллик оиласи Жаҳон чемпионатидаги мағлубиятдан сўнг Англия терма жамоасига мурожаат йўллади
Британия қироллик оиласи вакиллари 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг Англия миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлади.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотда таъкидланишича, Гарри Кейн бошчилигидаги жамоа муваффақиятсизликка қарамай, мамлакат фахри бўлиб қолмоқда.
«Гарри Кейн ва бутун жамоага ҳамдармиз. Эҳтимол, ҳозир сиз, "уч шерлар", қаттиқ хафа бўлаётгандирсиз, лекин сиз барибир миллат фахри бўлиб қолаверасиз», — дейилади баёнотда.
Ярим финал учрашувида Аргентина Англия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Инглизлар ўйиннинг 55-дақиқасида Рожерснинг узатмасидан сўнг Энтони Гордон томонидан киритилган гол эвазига ҳисобни очишган эди. Бироқ 85-дақиқада Энцо Фернандес узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан мувозанатни тиклади, 90+2-дақиқада эса қанотдан узатилган тўпни Лаутаро Мартинес дарвозага жойлаб, ҳал қилувчи голни урди.
