Британия полицияси Лондонда мушукларнинг серияли қотилини 3 йил қидириб топди, аммо...

Британия полицияси Лондонда мушукларнинг серияли қотилини 3 йил қидириб топди, аммо...

Буюк Британия полицияси Лондоннинг жанубий туманларида 400 дан ортиқ мушукларнинг ўлимига жавобгар бўлган жиноятчини қидириш бўйича олиб борилган уч йиллик текширувлар натижаларини эълон қилди, деб ёзади TJournal.

Жасадларни ёриб кўриш, ДНК-тестлар ва кузатув камералари ёзувларини ўз ичига олган текширувлар жиноятларда одам иштирок этмаганлигини, балки кўпчилик ҳодисаларда тулкилар айбдор бўлиб чиққанлигини кўрсатди.

2015 йилда Лондон аҳолиси кимдир уй ҳайвонларини бўлакларга бўлиб, сўнг жасадларини уйларнинг ёнига ташлаб кетаётганини маълум қилган. Текширув давомида 40 га яқин киши гумонланувчи сифатида рўйхатда бўлган.

Аммо уч йилдан кейин полиция мушукларни тулкилар ўлдирган ёки жониворлар йўлларда машиналар остида қолгач, ўлаксахўрларга ем бўлган, деган хулосага келди.

«Бирорта ҳолатда ҳам шафқатсиз қотилликларда одам қўли борлигидан дарак берувчи далилларни топмадик… Мушукларнинг ўлдирилиши камераларга тушиб қолган учта ҳолатда биз тулкиларни кўрдик», — дейилади Скотленд Ярд ҳисоботида.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!