Брейк-данс ва сёрфинг Олимпиада-2024 дастурига киритилди

Брейк-данс ва сёрфинг Олимпиада-2024 дастурига киритилди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари дастлабки дастурига брейк-данс, сёрфинг, тоққа чиқиш ва скейтбординг бўйича беллашувларни киритди.

Қўмита президенти Томас Бахнинг маълум қилишича, ушбу спорт турлари олимпия ҳаракатини ривожлантириш дастурига мувофиқ келади. Чунки улар гендер тенглиги ва урбанизация талабларига мос келиб, ёш авлод билан алоқаларни қўллаб-қувватлашга имкон яратади.

ХОҚ ушбу тўрт спорт турини Олимпиада дастурига киритиш бўйича якуни қарорни 2020 йил декабрда қабул қилади.

Eurosport телеканали маълумотларига кўра, брейк-данс ўтган йили илк бор Аргентинадаги ўсмирлар Олимпия ўйинлари дастурига киритилган эди. Мусобақаларда россиялик спортчи Сергей Чернишев олтин медални қўлга киритди. Скейтбординг, тоққа чиқиш ва сёрфинг илк бор Токиода 2020 йилги Олимпия ўйинларида пайдо бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!