Brent маркали нефть нархи 40 доллардан ошди

Brent маркали нефть нархи 40 доллардан ошди

6 мартдан бери биринчи марта бир баррель Brent маркали нефть нархи 40 доллардан ошди.

Тошкент вақти билан соат 05:44 да Brent русумли Шимолий денгиз нефтининг август фьючерслари нархи 5,324 фоизга кўтарилиб, бир баррели 40,36 долларни ташкил қилди.

WTI маркали нефтьнинг июль фьючерслари нархи эса 6,85 фоизга ошди ва бир баррель учун 37,87 долларни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойида ОПЕК+ давлатлари нефть қазиб олишни қисқартириш тўғрисидаги келишув параметрларини ўзгартириш ёки уни узайтириш бўйича келиша олмаганди. Натижада 1 апрелдан бошлаб альянснинг собиқ аъзо давлатларида нефть қазиб олиш бўйича чекловлар олиб ташланди.


 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!