Breaking News! Равшан Эрматов ЎФАда Умид Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллайди

Breaking News! Равшан Эрматов ЎФАда Умид Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллайди

ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, тез орада ЎФА ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади ва унда Равшан Эрматов номзоди кўрсатилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, ЎФА президенти Очилбой Раматов саналади. Аммо Раматов ҳукуматда ва Транспорт вазири сифатида ҳам иш олиб бориши сабабли одатда ўзбек футболига ЎФАда биринчи вице-президенти жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилди. ЎФА расмий сайтига кўра, Аҳмаджоновнинг ўзи ариза ёзган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!