Бразилияда яна рекорд:  Бир кунда 33 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

Бразилияда яна рекорд:  Бир кунда 33 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

Бразилияда ўтган суткада коронавирусни юқтирган 33 274 нафар янги бемор аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Уч кундирки, Бразилияда вирусни юқтириш бўйича «кунлик рекордлар» янгиланяпти: пайшанба куни — 26 417 та ҳолат, жума куни — 26 928 та ҳолат.

Энг сўнгги маълумотга кўра, мамлакатда коронавирус касаллигига чалинганларнинг жами сони 499 966 нафарга етди ва бусалкам ярим миллион нафар дегани.

Сутка давомида вафот этганлар сони ҳам кўпайиб 956 нафарни ташкил этиб, пандемия бошланганидан бери 28 849 нафарга етди. Тузалганлар — 200 минг нафар.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия коронавирусни юқтириш ҳолатлари бўйича дунёда иккинчи ўринни,  вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Британия ва Италиядан кейин 4-ўринни эгалламоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!