Бразилияда кучли жала ёғиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Бразилияда кучли жала ёғиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Бразилиянинг Минас-Жерайс штатида кучли жала ёғиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди.

Хабарда айтилишича, яна етти киши жабрланган ва 17 киши бедарак йўқолган. Штатда 2,5 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Жала штатнинг 36 муниципалитетида ноқулайликлар келтириб чиқаргани айтилмоқда.

Бразилия миллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, 24 январда Минас-Жейрас штати пойтахти Белу-Оризонти шаҳрида 110 йил ичидаги рекорд миқдор – 171,8 мм ёғингарчилик кузатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!