Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 10 миллиондан ошди

Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 10 миллиондан ошди

 

Бразилияда ўтган бир кун давомида 51,8 мингта янги коронавирусга чалиниш ҳолати рўйхатга олинди ва вирус билан касалланганларнинг умумий сони 10 миллиондан ошди. 29 январь куни бу кўрсаткич 9 миллионга етган эди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «Kommersant.ru» хабар берди.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган бир кун давомида 51 879 та янги ҳолат қайд этилди, 1367 киши вафот этди. Коронавирус билан зарарланганларнинг умумий сони 10 030 626 кишига етди, 243 457 киши вирус қурбонига айланди. Соғайиб кетганлар 8,9 миллион кишини ташкил қилади.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Бразилия вирус энг кўп тарқалган мамлакатлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринда — АҚШ (27,8 миллион), иккинчи ўринда — Ҳиндистон (10,9 миллион). Вирус қурбонлари сони бўйича Бразилия АҚШдан (492,8 минг киши) кейин иккинчи ўринда турибди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!