Бразилияда коронавирус қурбонлари сони 61 минг нафардан ошди

Бразилияда коронавирус қурбонлари сони 61 минг нафардан ошди

Бразилияда Covid-19 коронавирусидан вафот этган беморлар сони 61 990 кишига етди, охирги бир суткада 1038 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беради.

Лотин Америкаси мамлакатида 1 501 353 та коронавирус ҳолати тасдиқланди. Охирги 24 соат ичида 46 712 та янги ҳолат қайд этилди. Мамлакат коронавирус статистикасига оид ягона яхши хабар: 916 147(жами касалланганларнинг 57 %и) бемор касалликдан соғайиб кетди.

Ҳозирда Бразилия ва бутун Жанубий ярим шарда коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатилмоқда. ЖССТ ҳам Лотин Америкаси минтақасини коронавирус пандемиясининг янги ўчоғи сифатида эътироф этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!