Бразилияда ҳарорат рекорд даражада тушиб кетгани сабабли қор ёғди

Бразилияда ҳарорат рекорд даражада тушиб кетгани сабабли қор ёғди

Маълум бўлишича, Рио Гранде-ду-Сул штатидаги камида 13 шаҳарга қор ёғган, айрим аҳоли пунктларида эса дўл ёғиши кузатилган.

Мамлакат аҳолиси воқеа жойидан олинган кадрларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирмоқда. Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, бразилияликлар аллақачон қор ўйнашга ёки қор одамларини ясашга шошилмоқда. Мамлакатнинг айрим аҳолиси қор уларнинг ҳам шаҳарларида бошланади деб умид қилмоқда.

Метеорологларнинг таъкидлашича, тез орада бошқа жанубий штат — Санта-Катаринада ҳам қор ёғиши мумкин. У ердаги ҳарорат минус 10 даражагача пасайиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!