Бразилия вице-президенти Жералду Алкмин вақтинчалик давлат раҳбари лавозимини эгаллайди.
Бу ҳақда маҳаллий Globo нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, вице-президент бугун Бразилияда Словакия бош вазири Роберт Фико билан учрашувда Лула да Силва номидан иштирок этади. У музокаралар учун Бразилия пойтахтига аллақачон учиб кетган. Словакия делегацияси билан камида бешта қўшма тадбир, жумладан, матбуот баёнотлари режалаштирилган.
Аввалроқ Лула да Силва миясига қон қуйилиши билан касалхонага ётқизилган эди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, давлат раҳбари краниотомиядан ўтиши керак эди. Бу операция учун бош суягининг бир қисми вақтинча олиб ташланадиган процедура. Гематомани дренажлаш учун, яъни гематома бўшлиғини тозалаш учун краниотомия амалга оширилди, шундан сўнг у одатда қоннинг чиқиши учун қисман очиқ қолдирилади. Операция муваффақиятли ўтди.
Лула да Силва 79 ёшда. У 1945 йилда Бразилия шимоли-шарқидаги Пернамбуко штатида туғилган. 1980 йилда сиёсатчи Ишчилар партиясининг асосчиси бўлди, у партиядан президент этиб сайланди ва бу лавозимни 2003 йилдан 2011 йилгача кетма-кет икки муддат эгаллади. 2022 йилда у ўша пайтдаги раҳбар Жаир Болсонарога қарши сайловда учинчи марта ғалаба қозонди ва 2023 йил 1 январда президентликка қайтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.
Россия Адлия вазирлиги "хорижий агентлар" рўйхатига олти кишини, жумладан, BBC рус хизматининг икки журналисти - муҳаррир Анастасия Лотарева ва мухбир Андрей Козенкони киритди.
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .