Бозорларда картошка 6500 сўмдан сотилаётгани ростми?

Бозорларда картошка 6500 сўмдан сотилаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан Шаҳрихондаги бозор ва дўконларда картошка нархи 6500 сўмга чиқиб кетганлиги тўғрисида мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

Шаҳрихон туманида коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар доирасида бозор ва бошқа савдо дўконларида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, нархларнинг сунъий тарзда оширилишининг олдини олишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Шаҳрихон туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилганлиги аниқланди.

Нархлар  бўйича махсус ишчи гуруҳи томонидан кундалик мониторинг олиб борилмоқда. Айни пайтда туман марказида фаолият кўрсатаётган “Makro” супермаркетида картошканинг 1 килограмми 3500, деҳқон бозорида эса 4000-4500 сўмдан сотилмоқда. Шунингдек, деҳқон бозори қошида озиқ-овқат маҳсулотларини уйга элтиб бериш хизмати ҳам фаолият кўрсатмоқда. Кўчма автодўконлар ҳар куни маҳаллаларга бориб, аҳолига кундалик рўзғорда зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!