Бозор оралаймиз: Нима, қаерда, қанчадан сотилмоқда?

Бозор оралаймиз: Нима, қаерда, қанчадан сотилмоқда?

Қарши шаҳри "Ерқўрғон" деҳқон бозорида 1 кг. ун 2400 сўмдан 3500 сўмгача сотилаётган бўлса, Республиканинг аксарият бозорларида ушбу маҳсулот 3500-4000 сўмдан аҳолига етказиб берилмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган (озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалик) маҳсулотлар нархларини ўрганишни давом этади. 

Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 16 сентябрь ҳолатидаги нархлари. 

Мол гўшти

26 000 сўмдан 41 000 сўмгача 

 

d4a57e40_1fcc_4c7e_832b_f38075e3abd3_cx0_cy10_cw0_w1023_r1_s.jpg

 

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўшти 26 минг сўмдан 41 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархларни бир ойдан буён кузатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси бозорларида учратиш мумкин – 26000 сўм. 

 

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. мол гўшти 26-40 минг сўм. 

 

Энг қиммат нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. мол гўшти 30000 сўмдан 41000 сўмгача сотилмоқда.

 

Қўй гўшти

28 000 сўмдан 44 000 сўмгача 

 

15ed8d8d_8cee_41e0_9432_40e557dd2162_w1023_r1_s.jpg

 

Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида бу ҳафта қўй гўшти ҳам республиканинг бошқ ҳудудидан кўра қимматроқ – 43000 сўмдан 44000 сўмгача. Энг арзон нархларни пойтахтнинг “Қўйлиқ”, "Миробод", "Чорсу", “Фарҳод” бозорларида учратиш мумкин – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 – 40000 минг сўм. 

 

Товуқ гўшти

11 000 сўмдан 20 500 сўмгача 

 

9255f1ea211f0420f24e0d9bb2df9f51_720x480.jpg

 

Энг арзон товуқ гўшти Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 11000-12000 сўм. Энг қиммат нархда ушбу маҳсулот Фарғона марказий деҳқон бозорида сотилмоқда – 15500 – 20500 сўм. Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 17000 сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. 

 

Гуруч

3 500 сўмдан 15 000 сўмгача 

 

ris_devzira_2_4_lazer.jpg

 

Республика бозорларида гуручни ўртача нархда 5000-10000 сўмгача учратиш мумкин. Бироқ, бир неча ҳафтадан буён Фарғона марказий деҳқон бозорида гуруч нархи қимматлигича қолмоқда. Масалан, ўтган ҳафтада ушбу бозорда 1 кг. гуруч 5500-12500 сўмдан сотилган бўлса, ҳозирда унинг нархи 5000 – 15000 сўмдан сотилмоқда. Ўтган ҳафтада кузатилганидек, энг арзон гуруч Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 3500 – 11000 сўм. Тошкент шаҳридаги Миробод деҳқон бозорида гуруч бошқа бозорларга қараганда арзонроқ – 4200 – 9500 сўм. 

 

Ўсимлик ёғи

8000 сўмдан 12 000 сўмгача 

 

fe6ddc67a20b6100053ad6be91646d72.jpg

 

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. ўсимлик ёғи 8000-12000 сўмдан сотилмоқда. Ушбу маҳсулотнинг энг қиммати Самарқанд шаҳри "Сиёб" бозорида – 10000-12000 сўм. Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида ўзгаришсиз қолмоқда – 8000-15000 сўм. 

 

Ун

2400 сўмдан 4 000 сўмгача 

 

1_1.jpg

 

Энг арзон нарх Қарши шаҳри "Ерқўрғон" деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. 1-навли ун 2400 сўмдан 3500 сўмгача. Республиканинг аксарият бозорларида ушбу маҳсулот 3500-4000 сўмдан аҳолига етказиб берилмоқда.

 

Шакар

4000 сўмдан 5 200 сўмгача 

 

2018_05_08_171720_36c09f33c.jpg

 

Энг қиммат нархлардаги шакар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 4400-5200 сўм. Энг арзони эса Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 4000-4200 сўм. 

 

Тухум

300 сўмдан 600 сўмгача 

 

eggs_1.jpg

 

Бу ҳафтада кўплаб бозорлардаги тухум нархлари ўртача 400-500 сўмдан сотилмоқда. Энг арзон нарх Юнусобод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 300-600 сўм. 

 

Картошка

1000 сўмдан 3000 сўмгача 

 

kartoshka.jpg

 

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. картошка 2000-3000 сўм. Ўтган ҳафталарда Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида картошка бошқа ҳудудларга қараганда қиммат (1500-3000) эди. Бу ҳафта нархларнинг сезиларли пасайгани кузатилди 2000-2200 сўм. Энг арзон нархлардаги картошка Юнусобод деҳқон бозорида – 1000-2000 сўм

 

Помидор 

3000 сўмдан 8000 сўмгача 

 

bez_nazvaniya.jpg

 

Ўтган ҳафтада кузатилгани каби бу ҳафтада ҳам мамлакат бозорларида айни мавсум бўлишига қарамай помидор нархи қимматлигича сақланиб қолмоқда. Ўртача ушбу маҳсулот 3000-5000 сўмда сотилаётган бўлса, айрим бозорларда 7000 ("Қўйлиқ" деҳқон бозори) сўм, 8000 (Чорсу деҳқон бозори) сўм, 9000 (Юнусобод деҳқон бозори) сўмда ҳам учратиш мумкин. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!