Бойсунда ҳайдовчи ўз ўлимига ўзи сабабчи бўлди

Бойсунда ҳайдовчи ўз ўлимига ўзи сабабчи бўлди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 9 октябрь куни йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи тезлик юқори бўлгани сабаб бошқарувни йўқотган ва машина йўл четига чиқиб, чуқурликка ағдарилиб кетган. Оқибатда у ҳалок бўлган, бир нафар йўловчи эса оғир тан жароҳати олган.

Қайд этилишича, воқеа жойи ўрганилганда ётиқ чизиқлар чизилгани, йўл белгилари ўрнатилгани ва йўлни икки томонга ажратувчи тўсиқлар мавжудлиги аниқланган. ЙТҲга ҳайдовчининг етарли тажрибага эга бўлмагани ва тезликни меъёрдан ошириб ҳаракатлангани сабаб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!