Бойлар Россияни ёппасига тарк этаяпти

Бойлар Россияни ёппасига тарк этаяпти

Ўтган 2018 йил давомида Россияни 7 минг нафар миллионер тарк этган. Миллионерларни мамлакатни тарк этишлари масаласида фақат Хитойгина Россиядан олдинда. Аммо, Хитойда аҳолининг ҳам, шунга ҳамоҳанг миллионерларнинг ҳам кўплигини инобатга олсак Россияда аҳвол ёмонроқ эканини кўрамиз, деб ёзмоқда "zarnews.uz".

Global Wealth, Migration Review консалтинг компанияси New World Wealth тадқиқотларига кўра, россиялик миллионерларнинг аксарияти ўзига доимий яшаш жойи учун Австралия, АҚШ ва Канадани танламоқда. Бу ҳақда Лента.ру ёзмоқда.

Миллионерлар кўчиб кетиши бўйича Россия Хитойдан кейин 2-ўринда бормоқда. Ўтган йил Хитойдан 15 минг нафар миллионер дунёнинг бошқа давлатларига кўчиб кетган бўлса, Россиядан кўчиб кетган миллионерлар сони 7 мингтани ташкил этди. 3-ўринда Ҳиндистон - бу давлатдан 5 минг миллионер кўчиб кетган. 4-ўринда эса Туркия- бу давлатдан 4 минг нафар миллионер бошқа давлатларга кўчиб кетган.

Россиялик миллионерларнинг сони 2017 йил июль ойидан 2018 йилнинг бошигача 40 минг нафарга ўсди ва миллионерларнинг умумий сони 172 мингтага етди. Шунга кўра, россияликларнинг 10 фоизидан сал ошиқроғини ташкил этадиган шахслар қўлида мамлакат умумий бойлигининг 82 фоизи жамланган.

Миллионерлар сонининг кўплиги бўйича АҚШ дунёда 1-ўринда туради. Бу мамлакатда 5.285.000 нафар миллионер бор. 2-ўринда Япония, бу мамлакатда 3.162.000 нафар миллионер бор. 3-ўринда Германия, бу мамлакатда 1.365.000 нафар миллионер бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!