Ботсванада 350 дан ортиқ фил номаълум сабабларга кўра ҳалок бўлди

Ботсванада 350 дан ортиқ фил номаълум сабабларга кўра ҳалок бўлди

Ботсвана шимолида 350 дан ортиқ фил номаълум сабабларга кўра ҳалок бўлди — олимлар вазиятни экологик фалокат деб аташмоқда.

Мамлакат ҳукумати оммавий қирғинга нима сабаб бўлганини аниқлашга уринмоқда, деб хабар беради «ekolog.uz» «The Guardian»га таяниб.

Филларнинг ўлими дастлаб май ойининг бошларида Окаванго дарёсининг дельтасида қайд этилган. Ой охирига бориб ҳалок бўлган ҳайвонлар сони 169 тага етган, июнь ўрталарига келиб эса ушбу кўрсаткич икки баробарга ошган. Таъкидланишича, ҳалок бўлган филларнинг 70 фоизи сув объектлари яқинидан топилган.

Британиянинг табиатни муҳофаза қилувчи «Миллий боғни қутқариш» хайрия ташкилоти директори Найл МакКаннинг сўзларига кўра, «филларнинг бу қадар оммавий қирилиши яқин йиллар ичида кузатилмаган».

Ботсвана ҳукумати ҳалок бўлган ҳайвонларнинг таҳлилларини тадқиқ этишни ҳозирча якунлагани йўқ. Олимлар иккита версияни илгари сурмоқда — номаълум патоген ёки заҳарланиш. Браконьерлар тез-тез ҳайвонларни цианид билан заҳарлаб туради — ҳайвон жасадини ейдиган жонзотлар ҳалок бўлмайди. Аввал бошида Сибир куйдиргиси дея тахмин қилинган вариант чиқариб ташланган. Фожиага COVID-19 ҳам сабаб бўлиши мумкин деб ҳисобланган, бироқ кейинроқ бунинг эҳтимоллиги кам, деган хулосага келинган.

МаКканн мамлакат ҳукумати ҳозирга қадар намуналарни тадқиқот лабораторияларига жўнатмаганидан ҳайратда, чунки филларнинг оммавий қирилиши шароитида маҳаллий аҳоли касалликлар тарқалишидан хавотирда.

«Ҳукумат етарли даражада тезкорликни амалга оширмаяпти. Хусусий ташкилотлар ўз ёрдамида таклиф қилди, бироқ улар буни қўллаб-қувватламади», — дейди МаКканн.

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, улар филларни айлана бўлиб юрганини кўрган — бу неврологик бузилишдан далолат. Яна бир нечта кучсиз ва ҳолдан тойган филларга дуч келинган — тахминларга кўра, улар яқин вақтлар ичида вафот этади. Олимларнинг ҳисоблашича, ҳалок бўлган филлар сони аслида кўп бўлиши мумкин.

Окаванго дарёси дельтасида 15 мингга яқин фил яшайди — бу Ботсванадаги бутун популяциянинг 10 фоизи демак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!