Ботир Эргашев Комил Алламжоновга: "Бу гапингиз сиёсатга зид. Менга жуда оғир ботди" (ВИДЕО)

Ботир Эргашев Комил Алламжоновга: "Бу гапингиз сиёсатга зид. Менга жуда оғир ботди" (ВИДЕО)

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мурожаат қолдирди. Унда шундай дейилади:

"Ўзбекистонда зудлик билан илм, билимдонлар, олимлар, тадқиқотлар, тажрибалар, лабораториялар, ўрганишлар, янгиликлар, кашфиётлар трендга чиқиши керак. Чунки, бугун шундоқ ҳам кеч, эртага эса ундан ҳам кеч бўлади. Вақт бизга қарши ишлаяпти. Бошқа томондан, ҳечдан кўра кеч яхши. Қуруқ гапда ўтган алломаларимиз билан керилиб, ғазалхонлигу баҳру-байтлар қилиб, шеърлар тўқиб, ўзимизни юпатиб юрганимиз билан биримиз икки бўлмайди. Тағин биз ўтмиши буюк, келажаги буюк, ўртаси куюк бўлиб қолмайлик бу кетишда, Оллоҳ асрасин. Шунга эришиш керакки, биздан олдингилар ризо, кейингилар фахрлансин". 

Шоир Ботир Эргашев эса бу мурожаатга кескин муносабат билдирди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!