Бошланди: коронавирус ҳақида 1 апрель ҳазили қилган аёл судга берилди

Бошланди: коронавирус ҳақида 1 апрель ҳазили қилган аёл судга берилди

Нижневартовск (Ханти-Мансийск автоном округи) фуқароси Испаниядан келиб, ўзини ёмон ҳис қилган дугонаси ҳақидаги ҳазил учун суд қилинади. Бу ҳақда вилоят ички ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.

Полициянинг таъкидлашича, аёл 31 март куни полицияга қўнғироқ қилган. Полиция қўнғироқ муаллифининг 32 ёшда эканлигини аниқлади, у Излучинск қишлоғида яшайди. Полицияга мурожаат қилиш пайтида у маст бўлган.

Аёлнинг тушунтиришича, у полициянинг ишини текшириш учун қўнғироқ қилган. Унга нисбатан Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 19.13-моддаси ("Махсус хизматларга атайлаб сохта қўнғироқ қилиш") бўйича маъмурий протокол тузилиб, иш судга юборилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!