Бош вазир: “Яқинларингизни йўқотасиз!”

Бош вазир: “Яқинларингизни йўқотасиз!”

Argumenti.ru хабарига кўра, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўз ватандошларини ўлимни минималлаштириш қоидаларига қатъий риоя қилишга ва тезроқ нормал ҳаётларига қайтишга чақирган.

"Қонун-қоидаларга қанчалик қаттиқ риоя қилсангиз, шунчалик кам ҳаётларни йўқотамиз. Шунда одатдаги ҳаёт тезроқ қайтади. Акс ҳолда миллий соғлиқни сақлаш тизими эпидемияни енгиб ўтолмайди", - деди Борис Жонсон коронавирус туфайли кўп одамлар муддатидан олдин "ўз яқинларини йўқотиши" мумкинлигини алоҳида таъкидлаб.

Жума куни Буюк Британия Бош вазирига коронавирус ташхиси қўйилди, шундан сўнг у ўзини ўзи изоляция қилди ва ҳозирда ўз вазифасини уйида бажаришда давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!