Бош вазир шифохонада даволанаётган ҳайдовчини бориб кўрди

Бош вазир шифохонада даволанаётган ҳайдовчини бориб кўрди

БААдаги интернет фойдаланувчилари БАА бош вазири ҳамда Дубай ҳокими шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактумнинг шифохонада даволанаётган ҳайдовчини бориб кўрганини юқори баҳолади, деб ёзади UAE Inside.

Дубай ҳокимининг шифохонага боргани акс этган суратлари тез тарқалди. У ўтган ҳафтада ЙТҲда жабрланган ҳайдовчи Али Редха ал-Ҳошимийнинг ҳолидан хабар олган.

Автоҳалокат Ҳайит байрамининг биринчи кунида юз берган, ўшанда ҳайдовчи ўз автомобилида тасодифан чуқурга тушиб кетган эди.

Дубай фуқаро мудофааси ва полицияси уни ҳозирда даволанаётган шифохонага юборган эди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!