Бош вазир ҳомиладор рафиқасига ҳам коронавирус юқтирди

Бош вазир ҳомиладор рафиқасига ҳам коронавирус юқтирди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг ҳомиладор келини Керри Саймондс бир ҳафта давомида уйда коронавирус аломатлари билан бўлганини айтди.

"Мен ўтган ҳафта коронавируснинг асосий белгилари билан ётоқда ётдим. Тест ўтказишга ҳожат йўқ эди ва етти кунлик дам олишдан кейин ўзимни яхши ҳис қиляпман", деб ёзди Саймондс твиттерда.

Унинг сўзларига кўра, "ҳомиладорлик пайтида коронавирусга чалиниш жуда хатарли".

Буюк Британия бош вазирининг ўзи ҳам бир ҳафта давомида коронавирус билан касалланганлиги сабабли ўзини изоляция қилди.

Аввалроқ 55 ёшли Жонсон ва унинг 31 ёшли севгилиси Керри Саймондс ёзнинг бошида ота-она бўлишларини эълон қилишган эди. Саймондснинг хабар беришича, улар ўтган йилнинг охирида турмуш қуришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!