Бош прокурор ўзбошимчалик қилгани учун лавозимидан озод этилди​

Бош прокурор ўзбошимчалик қилгани учун лавозимидан озод этилди​

Мамлакат президенти Дональд Трамп АҚШ адлия вазири, мамлакат бош прокурори Жефф Сешнсни ўз вазифасидан озод этди. Бу ҳақда “euronews“ 8 ноябрь куни хабар тарқатмоқда. 

Жефф Сешнсни вазифасидан четлаштирилиши кутилмаган ҳолат деб баҳоланмади. Сўнгги вақтлар оралиғида Трамп собиқ бош прокурор фаолиятини бир неча бор танқид қилган эди. Мамлакат Конгрессидаги оралиқ сайловларда ўтказилган матбуот анжуманларда Трамп раҳбариятдаги кадрлар масаласида ўзгартиришлар киритишини айтиб ўтган эди. 

Мамлакат раҳбари Сешнсн фаолиятида ўзбошимчаликни қайд этди. Хусусан, “Рашагейт”га оид тергов жараёнларини ўз масъулиятидан соқит этиб, мамлакат бош прокурор ўринбосари Род Розенстайн ва махсус прокурор Роберт Мюллерга топширганини ушбу қарорнинг асосий сабаби деб келтирган.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!