Бош прокурор: Прокуратура органларида 1 йилда коррупцияга мойил 50 дан ортиқ раҳбар бўшатилди

Бош прокурор: Прокуратура органларида 1 йилда коррупцияга мойил 50 дан ортиқ раҳбар бўшатилди

Ўзбекистон прокуратура органларидан бир йил давомида коррупцияга мойил 213 нафар ходим, жумладан, 50 дан ортиқ раҳбар ишдан бўшатилган. Жиноятга қўл урган 31 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди.

Бош прокурор томонидан маълум қилинишича, назорат тадбирлари давомида 136 та ҳолатда 16 миллиард сўмдан ортиқ иш ҳақи, нафақа ва уларга тенглаштирилган тўловлар учун ажратилган бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 136 та жиноят иши қўзғатилди, 5 миллиард сўмдан ортиқ етказилган зарарлар ихтиёрий қопланди, судларга қиймати 19 миллиард сўмдан зиёд 4 мингга яқин даъво аризалари киритилди ва қарийб 14 миллиард сўм ундирилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлар ҳуқуқларига риоя этмаган 925 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, 514 та жиноят иши қўзғатилди.

Назорат тадбирларида 22 миллиард сўмлик дон, 63 миллиард сўмлик пахта хом ашёси, 3 миллиард сўмлик минерал ўғит, ирригация тадбирлари учун ажратилган 1,7 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланиб, қонуний чоралар кўрилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан яширин иқтисодиётга чек қўйиш, бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олдини олиш чоралари кўрилди. Ҳамкор тузилмалар билан олиб борилган ишлар натижасида 2019 йилнинг иккинчи ярми ва 2020 йилнинг ўтган даврида 2400 дан зиёд маъмурий ҳуқуқбузарлик ва 3400 га яқин жиноят фош этилди. Хусусан, 357 та солиқдан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноят аниқланиб, жами 1,6 триллион сўм қўшимча солиқ ҳисобланди ва 623,7 миллиард сўми бюджетга ундирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!