Бош прокуратура Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг нима сабабдан намойишга чиққанини очиқлади

Бош прокуратура Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг нима сабабдан намойишга чиққанини очиқлади

Тошкентда меҳрибонлик уйида болалар норозилик намойиши уюштирилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратура Матбуот котибининг darakchi.uzга хабар беришича, Юнусобод тумани прокурори раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан 21-сон Меҳрибонлик уйининг фаолияти текширилган.

Текшириш давомида муассасада носоғлом ва қониқарсиз муҳит туфайли айрим тарбияланувчиларда норозилик кайфияти пайдо бўлганлиги ва намойиш уюштирилганлиги аниқланди.

Шу сабабли, 26 апрель куни 21-сонли Меҳрибонлик уйи директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Бундан ташқари, текшириш давомида муассаса мансабдор ва моддий жавобгар шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида ўзганинг кўп миқдордаги маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан 16 май куни Жиноят кодексининг 167, 205 ва 207-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!