Бош прокуратура ташаббуси билан Тошкент вилоятида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди

Бош прокуратура ташаббуси билан Тошкент вилоятида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди

Бош прокуратуранинг ишчи гуруҳи ташаббуси билан «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастурини амалга ошириш жараёнида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманидаги 22 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келаётган Маданият, Кушек, Жумагул, Тинчлик, Пахтазор, Дўстлик, Беруний номли 7 та маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти тизими қайта тикланиб, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилиши таъминланди.

Шу билан бирга, 78,5 километр автомобиль йўллари ва 36та жамоат транспорти бекатлари жорий ва капитал таъмирланди, аҳолининг 3 мингдан зиёд ижтимоий-маиший муаммолари ҳал этилди.

Ёш оилалар учун уй-жой ва ижтимоий инфратузилма объектлари, жумладан, мактабгача таълим муассасаси, болалар ижодиёт маркази, спорт ва болалар майдончалари, истироҳат боғи, ёшлар тадбиркорлиги учун объектлари жойлашган «Ёшлар – келажагимиз» мажмуаси қуриб битказилди.

Мажмуа таркибида замонавий ахборот-ресурс маркази ташкил қилинди, марказ юқори созламали компьютер техникалари ва оптик толали интернет алоқа тизими билан таъминланди, шунингдек, мазкур тизим давлат органлари сайтлари, Алишер Навоий номли Миллий кутубхона фонди тармоғи ҳамда «ZiyoNET» таълим порталига уланди.

Бундан ташқари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари жадаллаштирилди. Хусусан, туман ҳудудида велосипедларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхонани ташкил этиш бўйича 80 млн. доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда 3000 тадан зиёд, шундан 70 фоизи ёшларга мўлжалланган янги иш ўринларини яратиш назарда тутилди, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!