Бош прокуратура олдида бир гуруҳ фуқаролар нега пикет уюштирди?

Бош прокуратура олдида бир гуруҳ фуқаролар нега пикет уюштирди?

Бош прокуратура олдида бир гуруҳ фуқаролар томонидан уюштирилган пикет юзасидан расмий баёнот берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 октябрь куни Бош прокуратуранинг фуқаролар қабулхонаси олдида бир гуруҳ фуқаролар йиғилиб пикет уюштирган.

Пикетга уларнинг А.Менг ва А.Молотягин бошчилигидаги “International Consulting Group” платформасига сармоя киритгани ва  фирибгарлик ҳаракатлари оқибатида моддий зарар кўрганликлари сабаб қилиб келтирилган. Ушбу тадбирда иштирок этган фуқаролардан жами 33 та мурожаат қабул қилинган.  

Қайд этиш керакки, А.Менг ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида.  

Фуқаролар томонидан берилган мурожаатлар жиноят ишига қўшиб ўз вақтида ва объектив кўрилиши Бош прокуратура назоратига олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!