Бош прокуратура «Навоийазот» ишчисининг ўз жонига қасд қилгани юзасидан расмий изоҳ берди

Бош прокуратура «Навоийазот» ишчисининг ўз жонига қасд қилгани юзасидан расмий изоҳ берди

Ҳодиса бўйича, 2019 йилнинг 13 февраль куни соат тахминан 17:30 ларда Навоий вилояти, Кармана тумани, Янгиариқ МФЙда яшаган 17.07.1981 йилда туғилган Навоийазот АЖда қурилма ишчиси бўлиб ишловчи Б.T. Навоийазот АЖ цех ҳудудида осилган ҳолда топилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Бош прокуратураси Дарё га хабар бермоқда.

Шаҳар прокурори, унинг ўринбосари, прокуратура терговчилари, ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда Навоий шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ экспертлари томонидан воқеа жойи текширилган.

Кўздан кечириш давомида Б.Т.нинг эгнидаги кийими чап чўнтагидан мени ҳеч ким мажбурламади, менинг ўлимимда ҳеч ким айбдор эмас, касаллик экан, ҳамкасбларимдан ҳамда оила аъзоларимдан узр сўрайман мазмунида ёзилган хат топилган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, Б.Т.нинг ўлими ўзини-ўзи осишдан юзага келган бўлиб, бўйин аъзоларида сиртмоқ билан қисилишидан содир бўлган механик асфиксиядан юзага келган.

Ҳолат буйича Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!