Бош прокуратура 81 та дарахтларнинг кесилганига жиноят иши қўзғатди

Бош прокуратура 81 та дарахтларнинг кесилганига жиноят иши қўзғатди

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Яккасарой тумани “Юнус Ражабий” маҳалласида кўп йиллик 81 та дарахтларнинг кесилганлиги ҳолати юзасидан текшириш ўтказилди.

Натижаларига кўра, Яккасарой тумани ҳокимлиги ва “B. And S.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистъемол қилиш) ва 198-моддаси (Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дараҳтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов давомида жами 1 млрд. 891,3 млн. сўм миқдорда етказилган зарар ундирилиши таъминланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!