Бош прокуратура: "2020 йил давомида республика бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган"

Бош прокуратура: "2020 йил давомида республика бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган"

Бош прокуратура тақдим этган маълумотларга  кўра, 2020 йил давомида жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. 

Мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган. 

Уларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш;
227 нафари фирибгарлик; 
132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш;
58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш;
31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш;
25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш;
16 нафари мансаб сохтакорлиги;
399  нафари бошқа жиноятларни содир этишган. 

Мансабдорларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!