Бош давлат санитария врачи ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди

Бош давлат санитария врачи  ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан  эмланди

3 май куни  Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001  вакцинаси билан эмланди.

Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Бир ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди.

— Аҳолини оммавий эмлаш жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мана мен ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмландим. Бу билан ўзим, оила аъзоларимнинг саломатлигини ҳимоя қилишим мумкин, – деди Баҳодир Юсупалиев.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача юртимизда вирусга қарши эмланган фуқаролар сони 856 016 нафарга етган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!