Боровский тиббиёт коллежи ўқувчиси ўлимига сабабчи бўлган Исломбек Тўлаганов ҳақида ИИВ Расмий маълумот берди

Боровский тиббиёт коллежи ўқувчиси ўлимига сабабчи бўлган Исломбек Тўлаганов ҳақида ИИВ Расмий маълумот берди

Айни пайтда Исломбек Тўлаганов Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Пробация хизмати назорати остида жазони ўтамоқда.

Қайд этилишича, Жиноят кодексига кўра, судланган шахсга нисбатан суд томонидан белгиланган озодликдан маҳрум қилиш муддати жазо муддатининг маълум қисми ўталганда, инсонпарварлик ҳаракати сифатида енгилроғи билан алмаштирилиши мумкин.

Жиноят кодексининг 90-моддаси учинчи қисми б бандига биноан, И.Тўлаганов жазо муддатининг тўртдан бир қисмини ўтаганидан сўнг, 2018 йил 20 декабрда Жиноий ишлар бўйича Навоий шаҳар суди унга нисбатан муддатнинг ўталмай қолган қисмини ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирди, бунда ойлик маошнинг 20 фоизи давлат даромадига ўтказилади , дейилади ИИВ хабарида.

Боровский тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдор деб топилган Ислом Тўлаганов жазо муддатини ўташ вақтида колониядаги режимни бузмагани ва меҳнатга виждонан ёндашгани туфайли озод этилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!