Борис Надеждин Россия Давлат думасига сайлов кампаниясини тўхтатди

Борис Надеждин Россия Давлат думасига сайлов кампаниясини тўхтатди

Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Сиёсатчи Давлат думасига ўз номзодини кўрсатиш учун имзо йиғиш кампаниясини тўхтатганини эълон қилди. Йиғилган имзолар сайлов комиссиясига топширилмайди. Надеждин ушбу қарорини сўнгги ҳафталарда унга ўтказилаётган босимлар — "хорижий агент" деб эълон қилинишидан тортиб, маъмурий иш очилишигача бўлган ҳолатлар билан изоҳлади.

"Менинг оғзимни ёпишмоқда, сиёсатдан сиқиб чиқаришяпти ва ҳаётимни сезиларли даражада қийинлаштиришяпти. Менга қўлидан келган ҳамма ҳужум қилди. Мен учун Россияда қонуний равишда мухолиф сиёсат билан шуғулланиш имкониятлари тугади.

Умид қиламанки, вақтинча. Мен мени қўллаб-қувватлаётган ва сайлов кампаниясида иштирок этганларни — оиламни, штабимни, имзо йиғувчиларни ва тарафдорларимни хавф остига қўйишга тайёр эмасман", – дейди Надеждин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар