Борис Жонсон ёки Жереми Хант Британия бош вазири лавозимини эгаллайди

Борис Жонсон ёки Жереми Хант Британия бош вазири лавозимини эгаллайди

Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ва амалдаги ташқи ишлар вазири Жереми Хант Консерватив партия етакчиси ва Британия бош вазири лавозими учун курашнинг якуний босқичига чиқдилар. Бундан овоз беришнинг 20 июнда ўтган 5-босқичи натижалари дарак бермоқда.

Жонсонга 313 депутатдан 160 нафари, Хант учун эса 77 нафари овоз берган.

Яна бир номзод – Британия атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ривожланиши вазири Майкл Гоув 75 овоз билан охирги ўринни эгаллаб, якуний босқичга чиқа олмаган. Энди бош вазир лавозимини ким эгаллаши Консерватив партиянинг 160 минг аъзоси орасида почта орқали овоз бериш билан аниқланади. Бунга бир ой вақт берилади, янги бош вазир номи эса июль охирида эълон қилинади.

Хант Жонсондан анча ортда қолаётганини ҳисобга олиб, рақиби фойдасига номзодини овоз беришдан оладиган вазият ҳам рўй бериши мумкин. Айнан шундай вазият 2016 йилда Тереза Мэйнинг рақиби Андреа Лидсом ўз номзодини овоз беришдан олиб, Мэйни бош вазир лавозимига ягона номзод қилиб қолдирганда юз берган. 7 июнда ўз ваколатларини топширган Мэйнинг ўзи эса янги бош вазир сайлангунгача ушбу лавозимни эгаллаб туради.

Manba: oxo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!