Борис Жонсон ва Эрдоған алоҳида суҳбатлашишди. Мавзу нима?

Борис Жонсон ва Эрдоған алоҳида суҳбатлашишди. Мавзу нима?

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған НАТО саммити пайтида учрашиб, пандемияга қарши кураш ва коронавирусга қарши эмлаш муаммосини муҳокама қилдилар.

"Улар пандемияни енгиш ва Буюк Британия ҳамда Туркия ўртасидаги ҳаво қатновини тиклаш учун биргаликда ишлашнинг муҳимлиги тўғрисида келишиб олдилар", дейилади Британия ҳукумати раҳбари маъмурияти томонидан берилган баёнотда.

Мамлакатлар раҳбарлари савдо ва мудофаа каби қатор йўналишларда муносабатларни чуқурлаштириш устида ишлашга келишиб олдилар.

Бундан ташқари, Жонсон ва Эрдоған ташқи сиёсатнинг бошқа қатор масалаларини, жумладан Сурия, Ливия ва Афғонистонни муҳокама қилдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!