Борис Жонсон Тереза Мэйнинг ўрнини эгаллаш учун сайлов кампаниясини бошлади

Борис Жонсон Тереза Мэйнинг ўрнини эгаллаш учун сайлов кампаниясини бошлади

Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон мамлакат бош вазири ва Косерваторлар партияси етакчиси лавозимларини эгаллаш учун ўз сайлов кампаниясига старт берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Ўз дастури доирасида 12 июнь куни Лондонда нутққа сўзлаган сиёсатчи мамлакат 31 октябрда Европа Иттифоқини тарк этишига ваъда берди. У Консерваторлар партияси етакчиси лавозимига номзод сифатида кўрсатилганидан бери биринчи марта оммавий нутқ сўзлади.

«Brexit’ни амалга оширишда ўтказиб юборилган уч йил ва икки йил қўшимча муддатдан сўнг, биз Европа Иттифоқини 31 октябрда тарк этишимиз лозим. Бу мамлакат ва жамиятни бирлаштириш пайти келди», — деган Жонсон ва бунга фақат Евроиттифоқдан чиқиш орқали эришиш мумкинлигини таъкидлаган.

Британияда янги бош вазир ким бўлиши июль ойи охиригача маълум бўлиши кутилмоқда.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!