“Booking.com” коронавирус пандемияси туфайли ўз ходимларининг тўртдан бирини қисқартирмоқда

“Booking.com” коронавирус пандемияси туфайли ўз ходимларининг тўртдан бирини қисқартирмоқда

Американинг "Онлайн" меҳмонхоналарни брон қилиш хизмати коронавирус пандемиясининг туризм саноатига салбий таъсири фонида ўз ходимларининг 25 фоизини қисқартириш ниятида, дея хабар беради "Интерфакс".

"CОVID-19 инқирози туризм саноатини издан чиқарди... Биз имкон қадар кўпроқ иш жойларини сақлаш учун кўп ишларни амалга оширган бўлсак-да, келажакка бўлган умидларимизни қондириш учун ташкилотни қайта қуришимиз керак деб ҳисоблаймиз", дейилади компания хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, 2020 йил бошидан бери “Booking.com”нинг капиталлашуви 19,4 фоизга камайиб, 67,55 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Компания дунё бўйлаб 17 мингдан ортиқ ходим ишлайди ва 4,25 минг киши ишдан бўшатилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!