Болтон Эронга қарши санкциялар янада қатъийлаштирилишини маълум қилди

Болтон Эронга қарши санкциялар янада қатъийлаштирилишини маълум қилди

АҚШ Теҳронга қарши санкцияларни янада қатъийлаштирмоқчи. Бу ҳақда Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Эроннинг нефть савдоси ва банк иши бўйича тақиқловларни чеклаб ўтишга уринишларига изоҳ бериш вақтида маълум қилди. 

“Биз бошидан Эрон нефти экспортини йўққа чиқариш ва уларга жуда кучли босим ўтказишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Британияликлар айтадигандек, “Чийиллаб юбормагунларигача, уларни эзғиланг”, деб айтган Болтон.

АҚШ бир нечта давлатга Эрон нефтини сотиб олишга вақтинчалик рухсат берди. Бу давлатлар қаторидан Хитой, Тайвань, Ҳиндистон, Греция, Италия, Япония, Туркия ва Жанубий Корея ўрин олган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!