Болтиқ денгизи "Финляндия ва Швеция иттифоққа қўшилганда НАТОнинг ички денгизига айланади"

Болтиқ денгизи "Финляндия ва Швеция иттифоққа қўшилганда НАТОнинг ички денгизига айланади"

Бу ҳақда Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур Iltalehti газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.

Эстония ва Финляндия НАТО ҳарбий-сиёсий блокига қўшилганидан кейин қирғоқ мудофаасини бирлаштиришга келишиб олдилар. Бу Россия ҳарбий кемалари учун Болтиқ денгизига чиқишни ёпади.

“Эстония ва Финляндия ракеталари учиш масофаси Финляндия кўрфазининг кенглигидан ошиб кетади”, — деди Певкур. Унинг сўзларига кўра, Финляндия мудофаа вазири билан бўлиб ўтган учрашувда улар мамлакатлар мудофаасини бирлаштириш ва ахборот алмашишга келишиб олган.

Биргаликда ракетага қарши мудофаа НАТО мамлакатларига керак бўлганда Финляндия кўрфазини "ёпиш" имконини беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!