Болливуднинг таниқли актёри ўз уйида ўлик ҳолда топилди

Болливуднинг таниқли актёри ўз уйида ўлик ҳолда топилди

14 июнь куни Болливуднинг таниқли актёрларидан бири Сушант Сингҳ Ражпут ўзининг Мумбай шаҳридаги уйида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари хабар берди, деб ёзади "Дарё".

Қайд этилишича, 34 ёшли актёр ўз жонига қасд қилган. У сўнгги пайтда тушкун кайфиятда бўлган.

Сушант 2013 йилда суратга олинган «Ҳаётимдаги учта хато» (Kai Po Che) фильмидаги иштирокидан сўнг машҳурлик қозонган эди. Фильм экран юзини кўргач, Сушант таниқли режиссёрлар эътиборига тушган. Сушант телесериалларда фаол суратга тушар эди.

Сушант Сингҳ ўзбек томошабинларига «Пикей» (ПК), «Драйв» (Дриве), «M.C.Dhoni: Сўзлаб берилмаган ҳикоя» (М.С. Дҳони: The Untold Story) каби фильмлардаги роллари билан яхши таниш.

Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон марҳум актёрнинг яқинларига таъзия билдирди.

«У мени жуда яхши кўрарди. Мен уни жуда соғинаман. Ундаги энергияни, ҳаётга ташналикни ҳамда унинг бахтга тўла табассумини. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин! Унинг яқинларига таъзиямни изҳор этаман. Бу жуда қайғули ва кутилмаган ҳолат», — деб ёзади актёр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!