Болливуд юлдузи Шоҳруххон Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги билан келишувга эришгани ростми?

Болливуд юлдузи Шоҳруххон Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги билан келишувга эришгани ростми?

Бугун интернет тармоқларида "Болливуд юлдузи Шоҳруххон Ўзбекистонда Бобурийлар салтанатининг пойдевори ҳисобланган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди юзасидан киносериал тасвирга олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги билан келишувга эришди. Ушбу сериал 2 та фаслдан иборат бўлиб, унда Бобур Мирзонинг ёшлигидан Ҳиндистон ҳудудларини босиб олган даврлари ҳамда авлодларининг ҳаётий фаолияти тасвирга олинади" мазмунидаги хабар эълон қилинди.

Маданият вазирлиги мазкур хабар асоссиз ёлғон маълумот эканлигини ва бу борада вазирлик болливуд кино ижодкорлари билан келишув имзоламаганини маълум қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!