Болливуд афсонаси 99 ёшида вафот этди

Болливуд афсонаси 99 ёшида вафот этди

Таниқли ҳинд киноактёри, режиссёр ва кинопродюсер Дилип Капур (ҳақиқий исми Муҳаммад Юсуф Хон) Мумбайдаги шифохонада 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда оиланинг яқин дўсти Файсал Фарукига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

«Чуқур қайғу билан бир неча дақиқа олдин қадрдонимиз Дилип вафот этганини маълум қиламан», — деб ёзади Фаруки.

Press Trust of India нашрининг Кумарни даволаган шифокорга таяниб ёзишича, актёр маҳаллий вақт билан соат 07:30 да узоқ давом этган касаллик оқибатида вафот этган. Унинг ўлимига коронавирус инфекцияси сабаб бўлмагани айтилмоқда.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Twitter’даги саҳифаси орқали таниқли актёрнинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирган. «Дилип Кумарни кинематографиянинг афсонаси сифатида эслаб юришади. У кўплаб авлод томошабинларини ўзига жалб эта олган мисли кўрилмаган истеъдод соҳиби эди. Унинг ўлими — маданият оламимиз учун катта йўқотиш. Актёрнинг оиласига, дўстлари ва беҳисоб мухлисларига ҳамдардлик билдирамиз. Жойинг жаннатда бўлсин», — деб ёзади Ҳиндистон ҳукумати раҳбари.

Дилип Кумар умри давомида 63 та фильмда суратга тушган — асосан бош ролларда, бир неча бор матбуотда Болливуд тарихидаги энг буюк актёр дея тан олинган. Унинг «Рам ва Шиам», «Шакти» каби фильмлардаги роллари 1960—1970 йилларда машҳурлик олиб келган. Артистнинг кинокарьераси 1944 йилдаги фильмидан сўнг бошланган, Дилип Кумар ижросидаги сўнгги фильм эса 1998 йилда экранларга чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг февралида Раж Капурнинг кенжа ўғли — актёр Ражив Капур 58 ёшида, 2020 йилнинг апрелида Болливуд ва Голливуд актёри Ирфон Хон 53 ёшда вафот этган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!