Боливияда президентлик белгиси бўлган медаль ўғирлаб кетилди

Боливияда президентлик белгиси бўлган медаль ўғирлаб кетилди

Боливияда президентлик белгиси бўлган медаль ўғирлаб кетилди. У фақат тантанли маросимда тақиларди, деб ёзади Meduza.

Мазкур олтин медаль бриллиант билан қопланган. 1825 йилда Боливия конгресси уни Жанубий Америка қаҳрамони Симон Боливарга совға қилган.

Рамз айни дамда Кочабамба шаҳрига ҳарбий парадда иштирок этишга келган давлат раҳбари Эво Моралесга етказилиши керак эди. Аммо медални элтувчи офицер Эл-Alto аэропортидан Кочабамбага учиши керак бўлган вазиятда қандайдир сабаб билан рейсга кечикади. Кейинги рейсни кутгунча эса машинасини медаль билан бирган шаҳарнинг энг криминал туманларидан биридаги «қизил фонуслар» кўчасида қолдиради.

Медаль оддий рюкзакда олиб келинаётган бўлган. Ўғрилар машина ойнасини синдириб, уни олиб кетишади. Боливия собиқ президенти Карлос Меса мазкур ўғирликни Буюк Британия қироличаси тожи ўғирланиш билан тенглаштирди.

Тезкор қидирувлар орқали жиноят ташкилотчиси асли Перу фуқароси бўглан Ёг лақабли шахс қўлга олинган. Полиция ҳозирда гуруҳнинг яна тўрт нафар перулик аъзосини қидирмоқда. Шунингдек, медални ўғирлатган офицер ҳам ҳибсга олинган. У масъулиятсизликда айбланмоқда.

Медаль эса топилди. У Ла-Пасдаги черковлардан бирида қолдириб кетилган. Ўғрилар рюкзак ичида давлат аҳамиятга молик нарса борлигини билгач, қўрқиб кетади ва маҳаллий телеканаллардан бирига қўнғироқ қилиб, медаль қолдирилган жойни маълум қилишади.

Аммо медални Моралесга вақтида етказишнинг иложи бўлмади. 8 августдаги ҳарбий парадда у президентлик рамзисиз иштирок этишга мажбур бўлди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!