Болгарияда 45 кишининг умрига зомин бўлган фожианинг сабаби нима эди?

Болгарияда 45 кишининг умрига зомин бўлган фожианинг сабаби нима эди?

Болгария ҳукумати 40 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган автобус ҳалокатининг учта версиясини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Болгария ахборот агентлиги Bgnes.

Бош прокурор ўринбосари Борислав Сарафовнинг сўзларига кўра, автоҳалокат икки сабабга кўра содир бўлган бўлиши мумкин: ҳайдовчининг хатоси ёки техник носозлик.

Перник (Болгариянинг ғарбий қисмидаги шаҳар) мери Станислав Владимиров учинчи мумкин бўлган сабабни айтди. Унинг тахминига кўра, авария 22 ноябрдан бери давом этган ёмғир туфайли юз берган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, автоҳалокат содир бўлган йўл қисми қиялик бўлгани учун қийин деб ҳисобланади, дея қўшимча қилди у.

Болгария ички ишлар вазири Бойко Рашковнинг айтишича, автобус кириши мумкин бўлган панжара топилган.

Болгарияда 23 ноябрга ўтар кечаси София – Благоевград (Болгариянинг жануби-ғарбий қисмидаги шаҳар) трассасида автобус билан ЙТҲ содир бўлди.

Автобус ёниб кетди. Унда 52 киши бўлган, улардан 45 нафари ҳалок бўлган, яна етти нафари яраланган. БНТ миллий телевидениеси эса 46 киши ҳалок бўлганини таъкидлади.

Ўт ўчириш хизмати бошлиғи Николай Николов автобус Македонияда рўйхатга олинганини айтди. БНТ маълумотларига кўра, ҳалокат қурбонлари Шимолий Македония фуқаролари бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!