Болгария Россиядан ёқилғи етказиб берувчилар 2024 йилгача санкциялардан озод этилганини айтди

Болгария Россиядан ёқилғи етказиб берувчилар 2024 йилгача санкциялардан озод этилганини айтди

Болгария техник ҳукумати мамлакатдаги оғир ёқилғи вазияти фонида автомобиль ёқилғиси етказиб берувчи Россия компанияларини 2024 йил охиригача санкциялардан чиқаришга қарор қилди.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича ҳукумат матбуот хизматига таяниб, “ТАСС” хабар берди.

“Россия Федерациясидан автомобиль ёқилғиси етказиб берувчилари билан янги давлат шартномалари ва асосли битимлар тузишга 2022 йил 10 октябрдан кейин рухсат этилади”, — дейилади хабарда.

Қарор, таъкидланганидек, давлат органлари ва бошқа тузилмалар фаолиятини автомобил ёқилғиси билан етарли даражада таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Шартнома 2024 йил 31 декабргача амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!