Боланинг битта буйрак билан туғилиши қанчалик хавфли?

Боланинг битта буйрак билан туғилиши қанчалик хавфли?

Боланинг битта буйрак билан туғилиши қанчалик хавфли?

Комилжон Ҳамзаев,
тиббиёт фанлари номзоди, доцент,
Болалар миллий тиббиёт маркази нефрология бўлими шифокори:

— Баъзан бола ягона буйрак билан туғилади. Агар мавжуд буйрак соғлом ва нуқсонсиз бўлса, биргина шу аъзо билан ҳам бекаму кўст ҳаёт кечириши мумкин. Лекин бу ҳолатни ҳам эртароқ аниқлаш мақсадга мувофиқ.

Бунинг учун ўғил-қизларни педиатрияда белгиланган тартибда чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиб туриш лозим.

Агар болада битта буйрак борлиги аниқланса ва у соғлом бўлса, мутахассислар кичкинтойнинг келгусида ҳам соғлом ҳаёт кечириши учун зарур чораларни кўради.

📌Бола иситма қилганда,
📌ҳар хил юқумли касалликларга чалинганда,
📌ич кетиши сабаб кучли даражада сувсизланиш кузатилганда,
📌ундаги бошқа ўткир ёки сурункали касалликларни даволаш чоғида буйракка токсик таъсир қилувчи дори воситаси ишлатилганда,
📌боланинг ота-онаси бирор бир дори воситасини шифокор маслаҳатисиз унинг ёшига мос келмайдиган дозада берганда, ягона буйракнинг ишдан чиқиши хафви бор.

Ошқозон-ичак тизими инфекциялари буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкинми?

— Болалар орасида ошқозон-ичак тизими инфекциялари билан касалланиш тез-тез учраб туради.

Ушбу хасталикларда баъзи болаларда тинимсиз ич кетиши ва қайт қилиш туфайли жуда кўп суюқлик йўқотилади, натижада организм сувсизланиб пешоб ажралмай қолади. Бу буйрак ўз фаолиятини тўхтатганининг аломатидир. Мазкур ҳолат замонавий тиббиётда буйракларнинг ўткир зарарланиши, деб аталади.

Буйракларнинг ўткир зарарланиши ўлим даражаси юқори бўлган шошилинч ҳолат бўлиб, унга зудлик билан юқори малакали даво усуллари қўлланилмаса, бола ҳаёти хавф остида қолади.

Болалар миллий тиббиёт маркази ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида буйракларнинг ўткир зарарланишига чалинган кичик ёшли беморлар учун етарли даражада сунъий буйрак аппаратлари мавжуд.

Бироқ баъзида зарур даво чоралари кўрилса-да, болаларда буйраклар иш фаолияти тикланмаслиги ҳам кузатилади. Натижада кичкинтойлар ҳаётдан кўз юмиши ёки уларда сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    D.Isakov ☝🤲 🕋🙍‍♂️
    Menda buyrak 1 ta ekan nu sezilmiydi xudoga wuwur