Болани давлат боғчаларига жойлаштиришда кимларга имтиёз берилади?

Болани давлат боғчаларига жойлаштиришда кимларга имтиёз берилади?

Кимларга фарзандини давлат боғчаларига қўйишда имтиёзлар белгиланган? Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълумот беради.

Қуйидаги шахсларга болани давлат боғчаларига қўйишда имтиёзлар берилади:

— ногирон бўлган шахсларнинг болалари;

— уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;

— ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

— талабалар ва педагогларнинг болалари;

— етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

— бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

— акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Бунда мазкур рўйхатдаги болаларга боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда йўлланма берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!