Болаларни тиланчилик қилишга ким мажбурлайди? (Видео)

Болаларни тиланчилик қилишга ким мажбурлайди? (Видео)

Тонг соат 7:30.
Қишнинг қаҳратонли совуғи кўчаларни музлатган. Бу қаҳратон туфайли ҳали шаҳар аҳолиси кўчага ошиқмаган. Қаршининг қоқ марказидаги пиёдалар йўлакчасида 6 яшар юзлари совуқдан қизариб кетган бир қизалоқ тиланчилик қилмоқда. Кўринишидан дуппа-дуруст, ўзбек фарзанди.

Уни секингина саволга тутсак, қилиб қўйган ишидан пушаймондек ўзини олиб қочади. Ичида дард, айтгиси келмайди. Уйини манзилини яширади.

Наҳотки, болалардан пул топиш мақсадида фойдалинишаётган бўлса.
Қайси ота-она ўз фарзандини бунчалик хор қилиб қўйиши мумкин?
Ахир тиланчилик қилишни унга кимдир ўргатмаса, ёш боланинг хаёлига ҳам келмайди-ку…
Шундай ота-оналар борки, ўз боласидан болаликни тортиб олган. Шундай бўлмаса эди, болалар тиланчилик қилмаса эди деб оғринасиз.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 64-модда:

“Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат жамият етим болаларни ва ота-оналарнинг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятлари рағбатлантирилади”.

Manba: nnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!